Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ижтимоий ҳаёт 12 май 2025 1222

    Ижтимоий тармоқларда Навоийда мактаб директори ўқувчиларни барчани олдида калтаклаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилаётган бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 25 февраль куни Навоий вилояти Хатирчи туманидаги мактаб директори Қ.Ж (1988 — йилда туғилган эркак) 10-синф ўқувчилари Н.Т, А.А (2008 йилда туғилган, ўғил болалар)ларни гўёки тартибга чақириш важи билан калтаклаб, ўқувчилар танасининг турли қисмларини муштлаб, оёқлари билан тепиб дўппослаган.

    Ўқувчиларга етказилган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

    Бу борада қўшимча тарзда ахборот берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates