Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат шу йилнинг 7 март куни соат 09:40ларда Конимех тумани “Саржал“ МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Учқудуқ“ халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 86-87 километрлари оралиғида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, “Дамас“ русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Конимех туман ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.