Навоийдаги савдо мажмуаларидан бирида ёнғин содир бўлди

    Ёнғин оқибатда савдо мажмуасининг 200 кв.м майдони ички қисми ҳамда маҳсулотлари ёнган.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 6 май куни соат 05:15 да Навоий вилояти, Кармана тумани, “Арғун“ МФЙ, “Арғун шоҳ“ кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида “112” тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.

    Келиб тушган хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:18 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 05:50 да қуршаб олиниб соат 06:24 да батамом ўчирилган.

    Ёнғинни бартараф этишга 6 та асосий турдаги ҳамда 1 та махсус турдаги техника жалб этилган.

    Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates