Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазрилиги ахборот хизматининг маълум қилишича, қурилиш жараёнида объектнинг тармоқ кабеллари учун қуйилган қуйма темир бетон ишлари сифатсиз бажарилган.
Шунингдек, қурилиш материалларининг сертификатлари назорат даври мобайнида тўлиқ юритилмаган.
Ушбу қоидабузарликлар бўйича буюртмачи-пудрат ташкилотининг техник ва ички назоратчиларига нисбатан Қурилиш инспекцияси томонидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган бетон ишлари жойида буздирилди.