баннер
5 апр 2025
10:27

    Суғориладиган ер майдонига уй қурганлар қамоққа олинди

    Фарғонада фуқаро М.Б томонидан 3 гектар суғориладиган ер майдонига ноқонуний равишда турар жой бинолари қуриб олган.

    Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси маълум қилди.

    Аниқланишича, ноқонуний қурилиш оқибатида суғориладиган ер майдонларининг унумдор қатлами йўқотилиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд 667 млн сўмлик зарар етказилган.

    Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Жиноят ишининг тергови давомида, етказилган зарар ундирилиши ва ноқонуний қурилган бино ва иншоотлар буздирилиши таъминланди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech