Таъкидланишича, мазкур ҳолат бошқарма бошлиғи в.в.б У. Тиллаев томонидан тегишли масъуллар билан биргаликда зудлик билан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Тарқалган видеоёзувдаги овоз Навбаҳор туманидаги 9-умумтаълим мактаби директори Д.Туробовага тегишли экани аниқланди ва унга нисбатан Иш берувчининг тегишли буйруғига асосан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди.
Шунингдек, ҳозирда мазкур ҳолат ваколатли органлар томонидан мактаб директори Д.Туробованинг ҳатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор йўқлиги ўрганилмоқда. Ушбу ҳолат юқори турувчи ва ваколатли органлар томонидан назоратга олинган бўлиб, ўрганиш якунлари бўйича қўшимча хабар берилади.