Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган назорат тадбирида, бирлашмага тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналари давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказилмасдан фойдаланилаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги, Қонунининг 16, 20 моддалари талабларига амал қилинмаганлиги аниқланди.
Текширув натижасида бирлашмага 126 дона тиббий ускуналардан ва ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, бирлашма масъулига маъмурий чора кўрилди.