Тахиатош туманида кўп тармоқли марказий поликлиника фойдаланишга топширилди

    Тахиатош тумани марказида кўп тармоқли марказий поликлиниканинг умумий қиймати 5 миллиард 532 миллион сўмлик янги биноси фойдаланишга топширилди.

    Поликлиникада 320 тиббиёт ходими туман аҳолисига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

    Кунига 150 дан ортиқ фуқарога тиббий хизмат кўрсатиш қувватига эга поликлиникада ультратовуш, гастроскопия, оториноларингология, травматология, кардиология, неврология, стоматология хоналари ташкил этилган.

    40 га яқин тор соҳадаги шифокорларнинг туман аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

    Тадбир иштирокчилари янги поликлиникада яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates