Навоийлик абитуриент кириш имтиҳонларисиз ОТМ талабаси бўлди

    Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Шейхон қишлоғидан Чўлиева Мунаввара Ғайрат қизи кириш имтиҳонларисиз муддатидан аввал олийгоҳ талабаси бўлди.

    Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, Мунаввара Чўлиева агентлик томонидан ўтказиб келинаётган миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиб, олтита фан – биология, кимё, ўзбек тили ва адабиёт, тарих, математика ҳамда инглиз тилидан сертификатни қўлга киритган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 646-сон қарорига мувофиқ умумтаълим фанларидан А+, А даражали миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан максимал балл, B+, B, C+, C даражали миллий сертификатларга эга бўлган абитуриентга эса тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

    «Мунаввара мактабни жорий йил тамомлаган. У мутахассислик фани сифатида биология ва кимё фанларини танлаган ҳамда мазкур фанлардан максимал балл берадиган даражали сертификатга эга. Шунинг билан бирга, Мунавварада мажбурий фанлардан ҳам миллий сертификат мавжуд бўлиб, бу Мунавваранинг муддатидан олдин олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган (189 балл) максимал баллга эга бўлганлигини билдиради», – дейилади агентлик хабарида.

    Таъкидлаш лозим, 2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул жараёни «аввал тест, кейин танлов» тамойилига асосан ташкил этилади. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 25 июнда якунланган эди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates