Абитуриентлардан бу йилги тест синовларига янги таҳрирдаги Конституция асосида тайёргарлик кўришлари сўралди

    Таълим 26 май 2023 2475

    Билимни баҳолаш агентлиги томонидан 2022 йил 28 октябрда абитуриентлар тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати эълон қилинганди.

    Бунда ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тавсия этилган дарсликлар рўйхатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам мавжуд бўлиб, унда қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилган тақдирда қонунчиликнинг асл манбаига мурожаат қилиниши белгиланганди.

    2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдум натижаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида» ЎРҚ-837-сон Конституциявий Қонуни қабул қилинди.

    Агентликнинг маълум қилишича, 2023 йил 22-23 май кунлари Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари томонидан тавсия этилган ҳуқуқшунослик фанлари бўйича таълим берувчи мутахассислар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

    Унда ҳуқуқшунослик фанидан тест топшириқларини шакллантириш масаласи муҳокама қилиниб, тест топшириқлари ўқув дастурларига киритилган мавзулар доирасида қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида шакллантирилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди.

    Шу сабабли «Юриспруденция» таълим йўналишига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар тест синовларига амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида тайёргарлик кўришлари лозимлигини маълум қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates