Навоийлик ёшлар тадбиркорлик бўйича Андижон тажрибаси билан танишди

    Бизнес саёҳатнинг учинчи кунида навоийлик ёшлар Андижон шаҳридаги Digital City (Raqamli shahar)ни бориб кўрди. У ерда ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Рақамли шаҳардаги ўқитиш тизими ҳақида мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

    Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси вилоятдаги “Ёшлар дафтари”га киритилган, ишсиз ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги қирққа яқин йигит-қиз тадбиркорларнинг иш фаолиятини ўрганиш, улар билан ўзаро фикр алмашиш, таклиф ва лойиҳаларини муҳокама этиш мақсадида Андижон вилоятига юборилди.

    Навоийлик меҳмонлар Андижон шаҳридаги темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

    Саёҳатнинг биринчи кунида ёшлар вилоятнинг энг хушманзара гўшаларидан бири бўлган Хонобод шаҳрига борди. Улар Хонтоғ тепалигидаги янги қурилган дам олиш масканлари ҳамда Хонобод шаҳрида бунёд этилган далаҳовлилар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг “Афсона” дам олиш масканида балиқчилик, паррандачилик бўйича фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан фикр алмашди. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

    Саёҳатнинг иккинчи кунида навоийлик ёшлар Қўрғонтепа туманида жойлашган “KXAN-TEX Group” фаолияти билан танишди. Ёшлар бу ерда пахтани қайта ишлаб, ипак толаси тайёрлаш жараёнлар билан танишди. Сўнг ёш тадбиркорлар ҳамда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар Булоқбоши туманида жойлашган “Нектар агро” корхонасига қарашли иссиқхонада бўлди. Шу куннинг ўзида меҳмонлар “Боғи Бобур” истироҳат боғида “Маърифат туризми” лойиҳаси доирасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг рамзий қабри, тарихий ва мемориал ёдгорликларини зиёрат қилди.

    Куннинг иккинчи Андижон шаҳридаги муҳташам “Ёшлар маркази”да икки вилоят ёш тадбиркорлари ўзаро фикр алмашди. Ҳар икки ҳудудда яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, имкониятлар тўғрисида сўз юритди. Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар томонидан бизнес-тренинг ўтказилиб, бир қатор масалалар муҳокама этилди.

    Тажрибали тадбиркорлар фаолиятини ўрганиш мақсадида ёшлар Олтинкўл туманида жойлашган “Бахт имкон” фермер хўжалигида бўлди. Масъуллар чорвачилик билан шуғулланиш истагидаги ёшларга тадбиркорликнинг бу йўналиши бўйича маълумот берди. Сўнг меҳмонлар тумандаги мебелчилик, дурадгорлик, лимонария ва бошқа йўналишларда фаолият олиб бораётган ёш тадбиркорлар ва ҳунармандлар фаолиятини ўрганди. Ушбу учрашув ёшларда ўзгача таассурот уйғотди.

    Бизнес саёҳатнинг учинчи кунида навоийлик ёшлар Андижон шаҳридаги Digital City (Raqamli shahar)ни бориб кўрди. У ерда ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Рақамли шаҳардаги ўқитиш тизими ҳақида мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.

    Бундан ташқари, ёшлар Марҳамат туманидаги “Водий ҳамкор” қуёнчилик агрофирмасида бўлди. Корхона бозорларимизни қуён гўшти билан таъминлаш баробарида, мўйнали кийим-кечакларни сотувга чиқаради.

    Навоийлик ёшлар Асака туманидаги “Uzavtomotors” заводига ҳам бориб, қизғин иш жараёни билан яқиндан танишди. Бугун нафақат юртимиз балки жаҳон бозорига ҳам кўрк бағишлаб турган автомашиналарнинг тайёрланишию синов майдонларидаги ишлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

    Тадбиркорлик фаолиятини ўрганиш ва ўргатишга бой ўтган уч кунлик бизнес саёҳат ёшлар ҳаётида ўчмас из қолдиради. Зеро, ундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг билим ва тажрибасини ошириш, янги кўникмалар билан ғояларини бойитиш, мавжуд инновацион ғояларини мукаммаллаштириш ҳамда Ўзбекистон ривнақига ҳисса қўшишга қаратилган.

    Жавоҳир АБАБАКИРОВ,

    Дилноза АБДУҲАМИДОВА

    Навоий — АндижонНавоий

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates