Нейрон тармоқ Японияда енот босқинига қарши курашда фойдаланилади

    Японияда енотларга қарши кураш бўйича ноодатий кампания  фаолиятини бошланди, деб хабар беради ОТР. Маҳаллий фуқароларга йиртқичлардан ҳимояланиш учун муҳандислар сунъий интеллектдан фойдаланишни таклиф қилди.

    Мутахассислар таклифига кўра, нейрон тармоқ кўча видеокамераларидан олинган тасвирларни қайта ишлайди. Аҳоли пунктларига яқинлашаётган енотлар аниқланиши биланоқ, тизим маълумотларни дарҳол ҳокимият, полиция ва овчиларга узатади.

    Маълумотларга кўра сўнгги ўн йилликда мамлакатда ушбу жониворлар сони кескин кўпайган. Охирги ўн йил ичида биргина Токио ва унинг ён атроф ҳудудларида енотлар сони қарийб беш баравар кўпайган: 2012 йилда Япония пойтахтида 259 та, 2022 йилда эса 1282 та енот ушланган. Таъкидланишича, ўтган йилнинг ўзида енотлар томонидан етказилган зарар 2,8 миллион долларни ташкил этган.

    Бундан ташқари, енотлар Японияга импорт қилинган ҳайвонлардир. 20-асрнинг ўрталарига қадар улар мамлакатда бўлмаган. 1970 йилларда машҳур бўлган "Рассал тҳе Рассоон" аниме церийаси туфайли импорт қилина бошлаган. Вақт ўтиши билан уй ҳайвонлари қаровсиз қолганлиги туфайли қўйиб юборилган. Эркин бўлгандан сўнг, ҳайвонлар тезда янги шароитларга мослашиб, кўпайишни бошлаган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates