Номаълум қуролли шахслар уларга қаршилик кўрсатган директор ўринбосарига отиб ташлаб, 25 ўқувчини ўғирлаб кетишди. Ўқитувчилардан бири яраланган ва ҳозирда шифохонада. CNNнинг маълумотларига кўра, ҳозирча бирон бир гуруҳ жиноят учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Ҳужум душанба куни соат 4:00 да, ўқувчилар ҳали ухлаб ётган пайтда содир бўлган. Қуролланган эркаклар мактаб панжарасидан ошиб ўтиб, бинога бостириб киришган ва болаларни яқин атрофдаги ўрмонга олиб кетишган.
Сўнгги ўн йилликларда Нигерияда болаларни ўғирлаш кўплаб қуролли гуруҳлар учун одатий ҳолга айланиб қолган, улар кейин товон пули талаб қилишади. Энг йирик ўғрилик 2014 йилда “Боко Ҳарам” жангарилари (Россияда тақиқланган) томонидан содир этилган бўлиб, улар Чибок шаҳридаги мактабдан 270 қизни олиб кетишган. 2024 йил март ойида жангарилар Курига шаҳридаги мактабдан 200 дан ортиқ болани ўғирлаб кетишган, деб хабар берди kommersant.ru.









