Reuters хабарига кўра, бу ҳақда минтақа ҳокимияти расмийси маълум қилди.
Хабар қилинишича, йўловчилар Коги штатидаги Ибадзи туманидан қўшни Эдо штатидаги Илуши бозорига кетаётган бўлган, уларнинг қайиғи ағдарилиб кетган.
Нигерияда ёмғирли мавсумда дарёлар қирғоқларидан тошиб, оқим кучайганда ҳалокатлар кўп содир бўлади.
Йўл инфратузилмаси ёмон ҳолатда бўлган Нигерия қишлоқларида қайиқлар асосий транспорт воситаси бўлиб қолмоқда, деб хабар берди report.az.









