"Ниҳол"даги болажонларга шодлик улашилди

    Ижтимоий ҳаёт 12 июн 2021 2582

    2006 йилда Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси томонидан 12 июнь – «Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни» деб эълон қилинган. Дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатларида шу санада касаба уюшмалари томонидан турли тадбирлар ўтказиб келинади.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси бир овоздан 2021 йилни «Болалар меҳнатига қарши курашиш халқаро йили» деб эълон қилиш тўғрисида Резолюция қабул қилди ва Халқаро Меҳнат Ташкилотини уни амалга оширишда етакчилик қилишини таклиф этди. Кўп давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам 1992 йилдан Халқаро Меҳнат Ташкилотига аъзо бўлган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугун Республикамизнинг барча вилоятларида «Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни»га бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда.

    Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Қувасой шаҳридаги «Ниҳол» болалар оромгоҳида «Болалар меҳнатига барҳам бериш учун ҳозир ҳаракат қилинг!» шиори остида ташкил этилди.

    Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев кириш сўзи билан очиб, Халқаро Меҳнат Ташкилоти 2002 йилда биринчи марта «Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни»ни ўтказгани ва бундан мақсад ушбу муаммога барчанинг эътиборини жалб қилиш ва уни бартараф этиш чораларини кўришдан иборатлигини таъкидлади.

    Шу куни оромгоҳда болажонлар учун спорт ва санъат намоёндалари билан учрашувлар ташкил этилди. Иқтидорли болалар иштирокида «Болалар меҳнатига барҳам бериш учун ҳозир ҳаракат қилинг!» шиори остида расм чизиш, спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалари ўтказилди. Айниқса, тадбир якунида 200 дона турли рангдаги шарларнинг осмонга учирилиши болажонларга олам-олам қувонч улашди.

    Аброр Отабоев,

    Фарғона вилояти касаба уюшмалари

    ташкилотлари бирлашмаси кенгаши

    Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates