Никарагуа ҳайвонот боғида Оқ Бенгаль йўлбарси дунёга келди

    Бу Марказий Америкада туғилган ушбу рангдаги биринчи йўлбарс, деб хабар қилмоқда ВВС.

    Оқ рангли йўлбарс жуда кам учрайди — 10 мингта Бенгал йўлбарсидан биттаси шу тарзда туғилади.

    Тахминан “қор парчаси” деб таржима қилиниши мумкин бўлган Ньевес номли янги туғилган йўлбарс ҳайвонот боғи директорининг рафиқаси Марина Аргуэлло томонидан тарбияланмоқда, чунки болани онаси рад этган. Беш йил олдин циркдан олиб чиқилган Бенгаль йўлбарсида наслини боқиш учун сут йўқ эди.

    Оқ йўлбарсларда рангга таъсир қилувчи рецессив ген мавжуд.

    Бугунги кунда бу турдаги йўлбарслар фақат асирликда учрайди. Табиат қўйнидаги сўнгги оқ йўлбарс 1958 йилда овчилар қўлида вафот этган.

    Оқ йўлбарслар одатда оддий рангли йўлбарслардан кичикроқ, шунингдек, бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган наслчилик туфайли улар кўпинча кўз касаллиги, буйрак муаммолари каби генетик нуқсонлар ва бошқа паталогияларни намоён этади.

    Ньевес — пойтахт Манагуа яқинидаги ҳайвонот боғида ягона оқ йўлбарс эмас. 2019 йил май ойида у ерга Мексика ҳайвонот боғи томонидан совға қилинган Осма ва Халиме исмли йўлбарс болаларини олиб келишганди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates