"НКМК" АЖ комбинатга кино соҳаси вакиллари ташриф буюрди

    Мамлакатимиз кино соҳаси вакилларидан ташкил топган Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги делегацияси 7 ноябрь куни Навоий кон-металлургия комбинатига ташриф буюрди.

    Кинематография агентлиги делегацияси "НКМК тарихи" музейида бўлиб, комбинат тарихи, кейинги йилларда ишга туширилган янги корхоналар ҳамда ноёб табиий қазилмаларга бой Қизилқум заминининг қадимий тарихи ва бугуни билан яқиндан танишди.

    Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида "НКМК" АЖ Бошқаруви раиси – Бош директори Қ.Санақулов ва Кинематография агентлиги директори Ш.Ризаев бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июнда қабул қилинган "Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори билан тасдиқланган 2024-2027 йилларга мўлжалланган «Тирик тарих» фильмлар туркумини яратиш дастури ижросини таъминлаш бўйича режалаштирилган ишлар муҳокама этилди. Хусусан, "Тирик тарих" фильмлар туркуми дастурига 54 та кинолойиҳа киритилган бўлиб, шундан 21 таси бадиий, 33 таси бадиий-публицистик фильмдир.

    Учрашув якунида мазкур дастур ижросини таъминлаш, халқимиз учун тарихий фильмларни яратиш бўйича Кинематография агентлиги ва "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


    "НКМК" АЖ матбуот хизмати


    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates