Мониторинг натижасида 1014 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви (шундан 929 та эҳтимолий ва 85 та реал) аниқланиб, шундан 966 таси (881 таси эҳтимолий ва 85 та реал) бўйича ҳолатлар Одоб-ахлоқ комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилди.
Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида «НКМК» АЖ аёллар Кенгаши ва «Оила» илмий, ижтимоий ва гуманитар ташаббуслар Маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида комбинат хотин-қизлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Навоий кон-металлургия комбинатида қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинадиган электр энергияси ҳажми йилдан йилга ортиб бормоқда. «Яшил энергетика» корхоналарда амалдаги энергия манбаларига қўшимча қувват ишлаб чиқаришни таъминламоқда.
Мамлакатимиз кино соҳаси вакилларидан ташкил топган Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги делегацияси 7 ноябрь куни Навоий кон-металлургия комбинатига ташриф буюрди.
“Навоийуран” давлат корхонасининг асосий фаолият турларидан бири геология-қидирув ишларини олиб бориш орқали янги истиқболли уран конларини излаб топиш ва захираларни оширишдан иборат.
Навоий кон-металлургия комбинатида ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда пенционерларни ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор берилади.
Сўнгги йилларда Навоий кон-металлургия комбинати томонидан бунёд этилган гидрометаллургия заводларининг аксарияти Қизилқум кенгликларида жойлашган. Хусусан, комбинат мутахассислари томонидан барпо этилган 7-гидрометаллургия заводи – техноген чиқиндиларни қайта ишлайдиган йирик саноат мажмуасидир.
Навоий кон-металлургия комбинатида олтин маъдан қазиб олиш жараёнида бурғилаш ускуналари, экскаваторлар, кон автоағдаргичлари ва йўл қурилиш машиналаридан кенг фойдаланилади.
Бугун комбинатда инвестиция лойиҳалари, қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўлами йилдан-йилга ривож топиб бормоқда. Кейинги йилларда барпо этилган замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, темир йўл линиялари, ижтимоий соҳа объектлари қурилиш индустриясининг ҳақиқий намунаси сифатида эътироф этиш мумкин.
“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ҳар бири 500 миллион АҚШ доллари бўлган, умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг 4 ва 7 йиллик муддатли икки траншли ҳар бири мос тарзда 6,7 ва 6,95 фоиз даромадли илк халқаро облигацияларни жойлаштириш шартларини эълон қилади.