Нодирбек Абдусатторов "World Fischer Random Chess Championship" турнирида муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Нодирбек "А" гуруҳида етакчиликни сақлаб қолди ва ярим финалда "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Ҳикару Накамура (АҚШ) билан баҳслашадиган бўлди.
Иккинчи ярим финалда Магнус Карлсен (Норвегия) Ян Непомняший (Россия) билан дона суради.
Ярим финал ғолиблари финалда ўзаро баҳс юритишади.