Нодирбек Якуббоев Тошкентдаги супертурнирда ғалаба қозонди

    Тошкент шаҳрида шахмат бўйича «UzChess Cup» супертурнири ўз якунига етди.

    Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг «Мастерс» гуруҳида ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев сўнгги турда хитойлик Ю Янгйига қарши баҳсда дуранг қайд этди ва умумий ҳисобда 5,5 очко жамғарди. У шунча очко жамғарган Нодирбек Абдусатторовдан қўшимча кўрсаткичлар эвазига ошиб кетди ва чемпионликни қўлга киритди.

    Демак, Нодирбек Якуббоев 1, Нодирбек Абдусатторов эса 2-ўринни қўлга киритди.

    Кучли учликка эса 5 очко тўплаган хитойлик Ю Янгйи якун ясади.

    Ушбу ғалаба орқали Нодирбек Якуббоев 25 минг долларга эга бўлди. Абдусатторов эса 20 минг долларни қўлга киритди. Хитойлик Янгйи эса 15 минг доллар билан кетадиган бўлди.