Номаълум шахс Руминия парламентига ўт қўйди, 300 киши эвакуация қилинди

    Руминия парламенти залларидан бирида номаълум эркак шишадаги бензинни қуйиб чиқди ва уни ёқиб юборди.

    Бу ҳақда Agerpres агентлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, ёнғин оқибатида канцелярия буюмлари ва кийим-кечак ёниб кетди, бироқ ҳеч ким жабрланмади. Сигнал чалинганидан сўнг дарҳол ўт ўчирувчилар етиб келди ва бинодан 300 га яқин одам эвакуация қилинди, дейилади хабарда.

    Пойтахт фавқулодда вазиятлар инспекцияси вакили Штефан Эдуарднинг сўзларига кўра, ёнғин ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган Константин Бранкуш залида келиб чиққан ва тахминан 30 квадрат метр майдонни қамраб олди. Ёнғин ўчирилди, аммо тутун сақланиб қолмоқда.

    Полиция ўт қўйган шахсни қидирмоқда, унга 2 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, деб хабар беради report.az.



    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates