баннер
27 апр 2025
13:53

    Эрталабки бадантарбия — саломатлик гарови

    “Ўз олдига улуғвор мақсадларни қўйган халқ фақат соғлом ва бақувват бўлган тақдирдагина кўзлаган мақсадига эриша олади. Халқимизнинг соғлом бўлиши ва улуғвор ишларни амалга ошира олишида жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти юқори“, — дея таъкидлаган эди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

    Дарҳақиқат, инсон ўз имкониятларидан келиб чиқиб, спорт билан шуғулланиб, жисмонан чиниқиб турса, саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади. Айниқса, ҳар куни эрталаб 15-20 дақиқалик бадантарбия ёки 40-60 дақиқа давомида очиқ ҳавода пиёда юриш жуда фойдали.

    Бугун Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида эрта тонгдан профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирокида эрталабки бадантарбия тадбири ташкил этилиб, унга 1000 га яқин киши қатнашди.

    Институтда яқинда фойдаланишга топширилган замонавий спорт мажмуаси ва улкан спорт майдони ушбу мақсадларга эришиш учун асосий база бўлиб хизмат қилмоқда.

    Минажатдин Қутлымуратов,

    “Янги Ўзбкекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech