Турмуш тарзини ўзгартириш орқали саратон ҳолатларининг деярли ярмини олдини олиш мумкин

    Америка саратон касалликлари жамияти (АCС) томонидан ўтказилган янги тадқиқотга кўра, 30 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида саратон билан касалланиш янги ҳолатларининг тахминан 40 фоизи ва ундан ўлимларнинг деярли ярми олдини олиш мумкин бўлган хавф омиллари билан боғлиқ.

    Тадқиқотга кўра, асосий хавф омили — чекиш, чунки саратон касаллигининг деярли 5 тадан 1 таси ва ундан ўлимнинг деярли учдан бир қисмига айнан ушбу зарарли одат сабаб бўлган. Кейинги хавф омиллари орасида ортиқча тана вазни, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, жисмоний ҳаракатсизлик ва одам папиллома вируси (ОПВ) каби инфекциялар мавжуд. (лар саратоннинг 30 та туридаги ўзгартирилиши мумкин бўлган 18 та хавф омилларини таҳлил қилдилар. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу турмуш тарзи омиллари 2019 йилда 700 мингдан ортиқ янги саратон касаллиги ва 262 мингдан ортиқ ўлимга сабаб бўлган.

    Ўсма касалликларининг айрим турларини олдини олиш мумкин. Масалан, 10 та саратон турида янги ҳолатларнинг камида 80 фоизини, шу жумладан, ультрабинафша нурланиш билан боғлиқ меланомаларнинг 90 фоизидан ортиғини ҳаёт тарзини ўзгартириш орқали олдини олса бўларкан. Шунингдек, ОПВ инфекцияси билан боғлиқ бачадон бўйни саратонини эса вакцина ёрдамида олдини олиш мумкин.

    Ўпка саратони ҳолатларининг энг кўп қисми (эркаклар ўртасида 104 мингдан ортиқ ва аёллар ўртасида 97 минг ҳолат) ҳам ўзгартирилиши мумкин бўлган хавф омиллари, асосан чекиш билан боғлиқ.

    Чекишдан кейин ортиқча тана вазни саратон касаллигининг иккинчи энг катта хавфидир. Бу эркакларда янги ҳолатларнинг тахминан 5 фоизи ва аёлларда деярли 11 фоизини ташкил қилади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, семизлик эндометрия, ўт пуфаги, қизилўнгач, жигар ва буйрак саратонидан ўлимнинг учдан биридан кўпроғи билан боғлиқ.

    Чекишни ташлаш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаол бўлиш сурункали касаллик кўрсаткичлари ва натижаларида кескин ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Саратон эса юрак хасталиги ёки диабет каби сурункали касалликлардан биридир.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, айрим омиллар таъсирини камайтириш учун турмуш тарзини ўзгартириш саратон хавфини нисбатан тез камайтириши мумкин. Рак касаллигининг ёшлар орасида ҳам ортгани сабабли, соғлом одатларни иложи борича эртароқ бошлаш, айниқса, муҳимдир. Чекишни бошлаганингиздан сўнг ташлаш ёки семиргандан кейин озиш анча қийинроқ.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates