Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, рейд давомида Ғиждувон туманида яшовчи икки нафар фуқаро томонидан электр токи ёрдамида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланган.
Ушбу шахслар томонидан 17 дона зоғора ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 дона Туркистон мўйловдори овлангани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 107 миллион 532 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 18 дона балиқ ҳамда 1 дона резина қайиқ ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган. Тегишли органларга бирламчи ҳужжатлар юборилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.








