Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан экологик жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тезкор назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Тахиатош тумани ҳудудида жойлашган табиий кўлда 3 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда тақиқланган усулда балиқ овланаётганлиги аниқланди. Ўрганиш давомида жами 5 та зоғора, 1 та илонбалиқ, 195 та дўнг пешона, 2 та карас ҳамда 5 та қилич балиқлари овланганлиги маълум бўлди.
Натижада табиатга 752 миллион 625 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.