Угом-Чотқолда ноқонуний булбул овига чек қўйилди

    Яшил сайёра 6 май 2025 567

    Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида Экология вазирлиги тасарруфидаги Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

    Экология вазирлиги давлат экологик назорат инспекцияси ҳамда Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаментининг маълум қилишича, рейд давомида Тошкент шаҳар, Учтепа туманида яшовчи фуқаро Р.Ф. булбул сайроқи қушларини ноқонуний овлашга уринаётган вақтида ушланди.

    Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда қарор чиқариш учун суд органларига юборилди.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги 627-сонли Қонунига мувофиқ, жорий йил 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилган. Бу вақтда ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш қатъий тақиқланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates