Қайд этилишича, ўтказилган рейд давомида қўриқхона ҳудудида қурол билан ҳаракатланаётган уч нафар фуқаро шубҳа уйғотганлиги боис кузатилганда улар тошлоқ ва тик қияликларда ҳаракатланаётган бўлишига қарамай, масофадан бинокль ва мобил воситалар ёрдамида назоратга олиниб, ҳаракати ҳужжатлаштирилиб борилади.
Шубҳали шахслар тўхтаб дам олаётган ҳудудга етиб борилганида, айнан ўша вақтда Ўзбекистон “Қизил Китоби“га Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш Иттифоқининг CИТEСнинг “Қизил“ рўйхатига киритилган кам учровчи икки бош бурама шохли эчки -морхўр овланиб, сўйилаётганлиги аниқланди.
Ушбу шахслар воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, сўйилган ҳайвон қолдиқлари Термиз давлат университети қошидаги “Суд-Зоологик“ экспертизадан ўтказилганда бир ва уч ёш атрофидаги эркак ва урғочи морхўр эканлиги аниқланди.
Ўрганишлар давомида ушбу ҳолатни содир этган шахслар — Шеробод тумани “Катта ҳаёт“ маҳалласида яшовчи Х.Ш., Ш.Ж. ва “Вандоб“ маҳалласида яшовчи В.М. эканлиги маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракати билан табиатга 4. 5 миллиард сўмни зарар етказгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: “Сурхон“ давлат қўриқхонаси 1986 йил 8-сентябрда ташкил этилган бўлиб, Кўҳитанг тоғининг шарқий қисмини ўз ичига олади. Бу ҳудудда ҳар қандай хўжалик фаолияти — мол боқиш, ов қилиш, дарахт кесиш, бино қуриш ёки рекреацион мақсадда фойдаланиш қатъиян тақиқланган.
Бурама шохли эчки ёки морхўр (Cапра фалcонери) — Ўзбекистон ва халқаро “Қизил китоб“ига киритилган, тоғ эчкилари уруғига мансуб ноёб ҳайвон тури ҳисобланади. Мазкур ҳайвон турини нобуд қилиш Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.








