Ноқонуний мигрантларга Россияни тарк этиш учун мухлат берилди

    Ижтимоий ҳаёт 31 декабр 2024 499

    Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар 2025 йил 30 апрелга қадар мамлакатни мустақил равишда тарк этиши ёки ҳолатини қонунийлаштириши керак.

    Бу ҳақда 30 декабр куни Россия президенти Владимир Путин томонидпн имзоланган “Ноқонуний мигрантларнинг Россия Федерациясида бўлишини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда келтирилган.