Қозоғистонда эркак ток уриши оқибатида вафот этди

    Ҳодиса 31 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги К.Нокин қишлоғида содир бўлган.

    Қайд этилишича, Қозоғистонлик 38 ёшли эркак электр токи йўқлигининг сабабини текшириш учун трансформатор пунктига борган ва ток уриши оқибатида вафот этган. Шундан сўнг қисқа туташув оқибатида трансформатор пунктида ёнғин келиб чиққан.

    Ақтўбе вилояти полиция департаментига кўра, ҳолат бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Дастлабки ўлим сабаби — электр токи уриши деб тахмин қилинмоқда.