Нотўғри ҳисобланган тўлов истеъмолчига қайтарилди

    Ташвишли хабар 7 сентябр 2020 555

    Гулистон шаҳар мактабгача таълим бўлимига табиий газ учун ҳисобланган 2 баравар қиммат тўлов қайтарилди.

    Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри мактабгача таълим бўлими мурожаат қилган.

    Мурожаатда «Ўзтрансгаз» АЖ Сирдарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан 2018 йил ноябрь ва декабрь ойлари учун истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархига оширилувчи 2 коэффицент қўлланилганлиги ҳолатини асослилигини ўрганиб чиқишда амалий ёрдам берилиши сўралган.

    Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланган:

    2018 йил 22 январдаги «Ўзтрансгаз» АЖ Сирдарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ва Гулистон шаҳар мактабгача таълим бўлими ўртасида тузилган 01/01-0046-сонли шартномага 2018 йил 4 майда 1-сон билан қўшимча шартнома тузилиб, ноябрь ойи учун 62 124 куб метр, декабрь ойи учун 69 758 куб метр табиий газ ҳажми белгиланиб, Гулистон шаҳри ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилган.

    Лекин, «Ўзтрансгаз» АЖ Сирдарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан Гулистон шаҳри ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган 2018 йил 30 апрелдаги ноябрь ва декабрь ойига газ ҳажми белгиланмаган маълумотларни табиий газни ҳисобини юритувчи «Fossa» дастурига киритилганлиги оқибатида, ноябрь ойига 62 124 метр куб 37 274 400 сўм, декабрь ойида 69 758 метр куб 41 854 800 сўм жами 79 129 200 сўм амалда истеъмол қилинган табиий газни 2 коэфицентдан автоматик ҳисоблаб, Гулистон шаҳар мактабгача таълим бўлимидан 79 129 200 сўм миқдорида асоссиз даромад олган.

    Ушбу ҳолат ҳудудий бошқарманинг махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни 13-моддаси бўйича қонунбузарлик аниқланиб, асоссиз олинган 79 129 200 сўмлик даромадни Гулистон шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида тегишли қарор чиқарилиб, кўрсатма берилган.

    Бироқ, «Ўзтрансгаз» АЖ Сирдарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан махсус комиссиянинг кўрсатмаси белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли, мазкур масала юзасидан иқтисодий судга даъво ариза киритилди. Ишни судда кўриб чиқиш жараёнида «Ўзтрансгаз» АЖ Сирдарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан Гулистон шаҳар Мактабгача таълим бўлимига 79 129 200 сўм асоссиз ҳисобланганлиги тан олиниб, пуллар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates