Ноябрь ойида 1 614 та истеъмолчи табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган

    Бунинг оқибатида давлат манфаатларига жами 160,6 млрд сўм зарар етказилган.

    Жорий йил ноябрь ойида 1 614 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.

    Унга кўра 24,1 млн метр куб табиий газ (70,1 млрд сўм) ва 38,6 млн киловатт-соат электр энергиясидан (90,4 млрд сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 160,6 млрд сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 876 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

    Хусусан, ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг 547 таси электр энергияси, 329 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

    Истеъмолчиларни электр энергиясидан беҳуда, яъни куннинг ёруғ даврларида ёритиш чироқларидан фойданиш каби 5 960 та ҳолати аниқланди. Шундан 1 минг 24 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган истеъмолчининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 та корхонага нисбатан молиявий санкция қўлланилди.

    Энергетика хавфсизлиги ойи давомида 466 та энергия истеъмоли юқори бўлган ташкилот ва корхоналарда ташкилий техник тадбирларни ташкил этилди ҳамда 248 та истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш ҳолатларни ўрганилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates