«Ўзенергоинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, ДХХ, Бош прокуратура, Ички ишлар бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида жойлашган «К.Й.А.» МЧЖга қарашли металлни қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида давлат манфаатларига 26 млрд 945 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.