«Ўзенергоинспекция» томонидан Фарғона вилоят Боғдод туманида фуқаро С.Т. га қарашли чойхона шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан электр тармоғига улангани аниқлади.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 237 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.