"Қизил китоб"га киритилган қор қоплони фотоқопқонга тушди

    Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Чотқол" давлат биосфера қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон яқинда ноёб жонивор бўлган қор қоплонини суратга олди.

    Тасвирга тушган қор қоплони йирик жуссали билан ажралиб туради.

    Қор қоплони Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхатига киритилган, йўқолиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тури ҳисобланади.

    Оқшомда фаол, кундузи ғорларга, қоялар орасига беркиниб ётади. 2 йилда бир марта болалайди. Тоғ бўйлаб ёввойи туёқлилар ортидан юқорига ва пастга мавсумий кўчиб юради.

    Қор қоплони "Чотқол" давлат биосфера қўриқхонасида ҳам доимий муҳофазага олинган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates