Ноёб тур бўлган Пржевалский отлари фотоқопқонга тушди

    Ушбу тур Ўзбекистон Республикаси фаунаси учун хос бўлмаган тур ҳисобланади.

    Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Жайрон" Бухоро ихтисослашган питомнигига ўрнатилган фотоқопқон ноёб тур бўлган Пржевалский отларини тасвирга олди.

    Ушбу тур Ўзбекистон Республикаси фаунаси учун хос бўлмаган тур ҳисобланади. Халқаро “Қизил китоб”га D мезони бўйича (EN) “Endangered” тоифасида, яъни “Йўқ бўлиб кетаётган” тур сифатида киритилган.

    Мазкур тур Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигига 1987 йилда Москва ва Санкт-Петербург ҳайвонот боғларидан 2 бош олиб келинган. Дастлаб тутқунликда сақлаб кўпайтирилиб, кейинчалик 1992 йилда питомник ҳудудига қўйиб юборилган.

    Кузатувларга кўра, питомник ҳудудидаги айни вақтдаги сони 18 бошни ташкил қилади.

    Эслатиб ўтамиз, “Жайрон” питомниги Қизилқум чўлининг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, 40 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида бу ерда камёб жониворлар кўпайтириб келинмоқда. Питомникнинг фаолияти туфайли жайронлар, қулонлар, Пржевалский отлари, бухоро тоғ қўйлари, бухоро буғулари ва бошқа жониворлар популяцияси тобора ўсиб бормоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates