Нурафшон: кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

    Ижтимоий тармоқларда "Нурафшон шаҳридаги кўп қаватли уйнинг 16 қаватида газ портлаши оқибатида ёнғин келиб чиқди" сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

    Ҳолоат бўйича Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 15 июль куни соат 01:37да Нурафшон шаҳридаги 1 ёнғин қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига Нурафшон шаҳар "Янгиобод" маҳалласидаги 16 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

    Хабарга асосан ёнғин воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари юборилди. Ёнғин соат 01:44да ёнғин-қутқарув гуруҳи томонидан қуршаб олиниб, соат 02:05да батамом ўчирилди.

    Маълумотларга қараганда ёнғин натижасида хонадоннинг 25 квадрат метр майдони ёниб кетган. Ёнғин-қутқарув экипаж гуруҳининг саъй ҳаракатлари натижасида хонадоннинг 50 квадрат метр майдони сақлаб қолинди.

    Ёнғин жойи кўздан кечирилганда хонадонда ҳеч қандай портлаш аломатлари йўқлиги маълум бўлиб, ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби, электр ускуналаридаги носозлик деб баҳоланмоқда.

    Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates