Ереванда Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулот бошлади

    Арманистон Мудофаа вазирлиги Ереванда АҚШ қуролли кучлари билан "Eagle Partner 2024" қўшма ҳарбий машғулотлари бошланганини маълум қилди

    “Мен халқаро тинчликпарварлик миссияларида иштирок этаётган бўлинмалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини оширишга қаратилган ушбу ҳамкорликни юксак қадрлайман”, деди Арманистон мудофаа вазири Сурен Папикян машғулотларнинг очилиш маросимида.

    Шунингдек, Мудофаа вазирлиги раҳбари Арманистон қуролли кучлари билан ҳамкорлик шартномаси тузган АҚШ армияси ва Канзас миллий гвардияси қўмондонлигига миннатдорчилик билдирди.

    Аввалроқ АҚШ Арманистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалари ҳақида маълум қилганди. АҚШ Давлат департаменти раҳбари ўринбосари Узра Зеянинг сўзларига кўра, Вашингтон республикада демократияни ривожлантириш ва коррупцияга қарши курашда ёрдам бериш ниятида, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates