Урганч аэропортидан Нукус аэропортигача бепул трансфер йўлга қўйилади

    "Узбекистан Аирпортс" йўловчиларга Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида йўлга қўйилган бепул автобуслар йўловчиларни жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам манзил аэропортига олиб боради.

    Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

    Аввал хабар қилинганидек, Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниши муносабати билан 2024 йилнинг 20 июлидан 7 августига қадар ёпилади.

    Реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади. "Узбекистан Аирпортс" йўловчиларга Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида бепул трансфер хизматини тақдим этади. Автобуслар йўловчиларни жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам манзил аэропортига олиб боради.

    Урганчдан Москвага ҲЙ-9615 рейси билан учаётган йўловчилар Урганч аэропортига соат 23:00 да етиб келишлари лозим. Жадвалга кўра, автобуслар йўловчиларни Урганч аэропортидан соат 23:30 да олиб кетади. Соат 02:30 да йўловчилар Нукус аэропортига етказилади ва у ердан Москвага учишади. Москвадан қайтган йўловчиларни Нукусдан Урганчга етказиш жараёни ҳам худди шундай ташкил этилади. Нукус аэропортида чегара назоратидан ўтиб, юкларни қабул қилиб олган йўловчиларни Урганчга йўл оладиган автобуслар кутиб туради.

    Ҳар бир алоҳида йўналиш бўйича тўлиқ автобуслар қатнови жадвалини ушбу ҳавола орқали топиш мумкин, — дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates