Бу ҳақда султонлик Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Денгиз хавфсизлиги маркази Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Комор ороллари байроғи остида сузган нефть танкери жануби-шарқда Рас Мадракидаги Эд-Дукм ҳудудидан 25 денгиз миля (тахминан 46 километр) узоқликда ағдарилиб кетди”, дейилади нашр.
Расмийлар қидирув-қутқарув операциясини олиб бормоқда. Қўшимча маълумот берилмади, деб хабар беради report.az.