Масжидни бузган қурилиш корхонаси раҳбари 1 млрд. 663 млн. сўм жарима тўлади

    Наманганда "Сирли масжид" архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташлаган қурилиш корхонаси раҳбарига жиноят иши қўзғатилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Наманган шаҳридаги XIX асрга оид "Сирли масжид" архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланиши оқибатида ёдгорликка 554,4 млн. сўм зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    Наманган вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ёдгорликка зарар етказган қурилиш корхонаси раҳбари О.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 132-моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) 3-қисми ва бошқа моддалари билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Эътиборлиси, тергов давомида айбланувчи О.П. томонидан етказилган 554,4 млн. сўм зарар уч карра миқдорда яъни 1 млрд. 663 млн. сўм қопланганлиги сабабли қонунчилик талабларига асосан, унга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилди.

    Ҳозирда, мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз: Жиноят кодексининг 132 моддаси 4 қисмига асосан, тарихий ёдгорликка етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates