Вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил 3-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" давлат унитар корхонасига 352 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши имзоланди.
Мазкур ажратилган маблағлар Нурафшон шаҳри "Тўйтепа" маҳалласида жойлашган собиқ халқ банки биносини Кўзи ожизлар жамияти биносига мослаб мукаммал таъмирлаш харажатлари учун сарфланади.