Нуржан Туякбоев финал йўлланмасини қўлга киритди

    Шу кунларда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубоги финали бўлиб ўтяпти.

    Мукофот жамғармаси 2,6 миллион еврога тенг мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда.

    17 та спорт жуфтлиги қатнашаётган кеча бўлиб ўтган конкур баҳсларида ҳамюртимиз, 22-рақам остида ҳаракат қилган Нуржон Туякбоев ва унинг «Квинтус» лақабли оти тўсиқлар баландлиги 160 см бўлган йўналишни муваффақиятли босиб ўтди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. У атиги иккита тўсинни тушириб юборди, холос.

    Энди Нуржон 3-тартиб рақам остида жаҳон чемпионати етакчиси швециялик Хенрик фон Эккерман ҳамда унинг «King Edward« тулпорига қарши баҳсда иштирок этади. Беллашувлар бугун кечки дастурга киритилган.

    Маълумот учун таъкидлаб ўтиш керак, Жаҳон кубоги финали етакчиси айнан швециялик ушбу спортчи саналади. Мусобақа 20 апрель куни якунига етади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates