Тошкентда ўтган конкур бўйича турнирда икки ўзбекистонлик совриндор бўлди

    Тошкентда конкур бўйича “Jumping world challenge final” турнири ўз якунига етди.

    Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда дунёнинг 11 мамлакатидан ташриф буюрган 20 нафардан ортиқ моҳир чавандоз ғолиблик учун баҳс олиб борди.

    Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари икки дастурда олтин медалларни қўлга киритди. Кичик финал дастурида Акбар Шарипов энг яхши натижани қайд этган бўлса, Мирзоҳид Мусаев катта финал йўналишида бош совринга эга чиқди.

    Кичик финал, 115 см (тўсиқ баландлиги)

    — Акбар Шарипов (Ўзбекистон, “La Blue Rouge” лақабли отда)

    — Кристи Нейр (Сингапур, “La Luna”)

    — Диван Боцман (ЖАР, “Queen”)

    Катта финал, 120 см:

    — Мирзоҳид Мусаев (Ўзбекистон, “Casamira”)

    — Глория Иэромаззо (Доминикан Республикаси, “Jangcy L”)

    — Виктория Грейвенштейн (ЖАР, “Jodcasall A-Z”)

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates