Нутрициолог туздан воз кечишнинг афзалликларини санаб ўтди

    Туз истеъмолини камайтириш шишдан халос бўлишга, вазн тушишига ёрдам беради ва онкологик касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради.

    Бу ҳақда нутрициолог Ольга Панова айтиб ўтди.

    Унинг сўзларига кўра, туз деярли барча овқатларда мавжуд. Туз таркибидаги натрий организмдаги сувни ушлаб туради, бу эса шиш пайдо бўлишига олиб келади. Тузни истеъмол қилишни чеклаш бу муаммодан халос бўлишга ёрдам беради.

    Бундан ташқари, туздан воз кечиш ошқозон саратони ривожланиш хавфини камайтиради, деди мутахассис. Кўп миқдордаги натрий таъсирида ҳужайралар тезда бўлинишни бошлайди. Бу, айниқса, ошқозон ҳужайраларига тааллуқли. Уларнинг бўлиниш тезлигининг пасайиши автоматик равишда саратон ҳужайраларининг пайдо бўлиш эҳтимолини пасайишига олиб келади.

    Панова соғлом одам учун кунлик туз миқдори беш граммдан ошмаслиги кераклигини таъкидлади.

    Шифокор тузга муқобил сифатида таомнинг таъмини яхшилайдиган зираворлар ёки натрий миқдори кам бўлган туздан фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates