МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлиси тўғрисида

    2020 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференцалоқа шаклида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида ўтадиган мажлис ишида Арманистон, Беларусь, Moлдoвa, Озaрбaйжoн, Қирғизистoн, Қозoғистoн, Рoссия, Toжикистoн вa Tуркмaнистoн ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этадилар.
    Taдбир давомида халқаро кун тартибининг ва Ҳамдўстлик форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, МДҲ доирасида 2019 йилга мўлжалланган кўп даражали вазирликлараро маслаҳатлашувлар режасининг бажарилиши ва 2020 йил учун Режани тасдиқлаш, шунингдек коронавирус тарқалишига қарши биргаликда курашиш муаммоларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
    Мажлис якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates