ОАВ: Исроил 15 йил давомида Ливанда пейжерларни портлатиш операциясига тайёргарлик кўрган

    Исроил 15 йилдан бери Ливан ҳудудида пейжерларни портлатиш операциясини режалаштирган. Бу ҳақда ABC телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

    Улар яҳудий давлати Ливаннинг турли ҳудудларида портлаган алоқа мосламаларини ишлаб чиқаришда иштирок этганини тасдиқлади. Бунинг учун Исроил пейжерлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бир нечта компанияларни ташкил этди. Қолаверса, ушбу корхоналарнинг айрим ходимлари аслида кимга ишлаганликларини ҳам билишмаган.

    Ушбу ташкилотлардан бири Будапештда рўйхатдан ўтган BAC Consulting бўлиб, шартнома бўйича Тайваннинг Gold Apollo компанияси бренди остида пейжерлар ишлаб чиқариши керак эди, дея қайд этади ABC. Бироқ, Венгрия ҳукумати вакили телеканалга ушбу қурилмалар Венгрияда йўқлигини ва BAC Consulting фақат “ўртада савдо воситачиси” эканлигини ва мамлакатда ҳеч нарса ишлаб чиқармаслигини айтди.

    ABC манбалари, шунингдек, АҚШ Марказий разведка бошқармаси бундай операцияларни тинч аҳоли учун ўта хавфли деб билиши ва шунинг учун ўз фаолиятида бундай усулдан воз кечишини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, 17 ва 18 сентябрь кунлари Ливанда кўплаб алоқа воситалари портлаши содир бўлган эди. Ливаннинг турли ҳудудларида рациялар, телефонлар, шунингдек, қуёш батареялари ва литий-ионли аккумуляторлар воситасида ишлайдиган қурилмалар портлади.

    Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, сешанба ва чоршанба кунлари мамлакатда содир бўлган портлашлар оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 708 дан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates