ОАВ: Исроил Эрондаги объектга ракета ҳужуми уюштирди

    Исроил Эрондаги объектга ракета ҳужуми уюштирди, деб хабар бермоқда ABC News америкалик расмийга таяниб.

    Эрон оммавий ахборот воситалари, Reuters агентлиги хабарига кўра, Исфаҳон аэропорти яқинида портлаш содир бўлган. Fars агентлиги маълумотларига кўра, портлаш аэропорт яқинида содир бўлган ва у ерда Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг 8-ҳаво мудофаа тизимлари ишга туширилган.

    Мамлакат расмийлари Теҳрон, Исфахон ва Шероз устидан парвозларни бекор қилди, деб хабар беради ria.ru.

    Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмаси – Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эроннинг Суриядаги консуллиги бомбардимон қилинишига жавобан 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга зарба берганди. Ҳужум, турли манбаларга кўра, юзлаб ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари воситасида амалга оширилган. Эрон давлат телеканали – Press TV барча гипертовушли ракеталар нишонга етганини хабар қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates