Колумбия Президенти Густаво Петро АҚШнинг ҳар қандай ҳужуми урушга олиб келадиган тажовузкорлик ҳаракати сифатида қабул қилинишини айтди.
“Суверенитетимизга қилинган ҳужум уруш эълон қилиниши деб ҳисобланади”, деб ёзган Петро Х ижтимоий тармоғида. “Икки асрлик дипломатик муносабатларни бузманг”, деб огоҳлантирган Колумбия Президенти АҚШ Президенти Дональд Трампни Богота гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашаётганини кўриш учун ўз мамлакатига таклиф қилди.
2 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Трамп АҚШ ҳарбийлари гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун Лотин Америкасидаги ердаги нишонларга тез орада зарба беришни бошлашини эълон қилди, деб хабар берди tass.ru.








