АҚШ Вашингтондаги отишмадан кейин 19 мамлакатдан келган фуқароларнинг грин-картасини кўриб чиқади

    АҚШ расмийлари Дональд Трамп маъмурияти томонидан “хавф груҳи”да деб белгиланган 19 мамлакатдан келган фуқароларга берилган барча грин-карталарни обдон кўриб чиқилишини эълон қилишди.

    Президент Вашингтондаги отишмадан кейин икки нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгач, бу борада буйруқ берди, деб хабар берди CNN.

    АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматлари (USCIS) директори Жозеф Эдлоу Президент унга ушбу мамлакатлардан келган фуқароларнинг барча амалдаги грин-карталарини “тўлиқ ва батафсил кўриб чиқиш”ни буюрганини айтди.

    Хабарларга кўра, 19 мамлакат орасида Афғонистон, Мьянма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Яман, Бурунди, Куба, Лаос, Сьерра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла бор.

    USCIS кўриб чиқиш давомида “мазкур мамлакатга хос салбий омиллар”, жумладан, “хавфсиз шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш” имкониятини ҳисобга олишини таъкидлади.

    Бу қарор Афғонистон фуқароси Раҳманулла Лаканвал отишмада гумонланувчи сифатида топилганидан кейин қабул қилинди. У 2021 йилда Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгандан сўнг афғонларга махсус иммиграция ҳимоясини тақдим этувчи дастур доирасида АҚШга келган ва 2025 йил апрель ойида бошпана олган.

    Ички хавфсизлик департаменти афғон фуқаролари билан боғлиқ барча иммиграция сўровларини дарҳол тўхтатиб қўйганини ва Жо Байден даврида тасдиқланган бошпана ишларини кўриб чиқаётганини эълон қилди.

    2021 йилда Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан бери 190 мингдан ортиқ афғонистонликлар АҚШга кўчиб ўтишди, деб хабар берди 24.kg.

    Видеомурожаатда Дональд Трамп Байден маъмуриятини отишмада гумон қилинаётган шахснинг киришига рухсат берганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, мамлакат “Байден даврида Афғонистондан келган ҳар бир кишини қайта текшириши” ва “АҚШга фойда келтирмайдиган” ҳар қандай мамлакатдан келган чет элликларни депортация қилиш чораларини кўриши керак.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates