Octobank Humansʼдан 500 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни тўлашни талаб қилмоқда

    Молия 12 июн 2025 732

    Банк Ҳуманс МЧЖ билан ўзаро ҳамкорлик доирасидаги компания шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли тўхтатмоқда.

    Қайд этилишича, “Octobank” АЖ ушбу билан “Humans” МЧЖ билан ўзаро ҳисоб-китоблар (Клиринг)га хизмат кўрсатиш ва “Humans” молиявий хизмати доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш шу йилнинг 13 июнь куни соат 18:00 дан бошлаб тўхтатилиши тўғрисида расман маълум қилади.

    Бундай қарор “Humans” МЧЖ томонидан шартномавий муносабатларнинг мунтазам равишда бузилиши ва қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сабабли қабул қилинди, — дейилади хабарда.

    Қайд этиш лозимки 2020 йилдан бери томонлар ўртасида молиявий хизматни биргаликда амалга ошириш бўйича келишув амал қилиб келган бўлиб, унда “Octobank” АЖ ҳамкор сифатида иштирок этган. “Octobank” АЖ шартнома шартларини лозим даражада бажариб келган бўлсада, бироқ “Humans” МЧЖ томонидан амалга оширилган клиринг операциялари бўйича қарздорлик ва кўрсатилган хизматлар учун комиссия қопланмасдан келмоқда.

    Шунингдек, ҳозирда Тошкент туманлараро иқтисодий судида даъвогар “Octobank” АЖнинг жавобгар “Humans” МЧЖдан жами 500 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш кўриб чиқилмоқда.

    “Humans” МЧЖ билан ўзаро ҳамкорликни тўхтатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади, — дея қўшимча қилинади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates